Россия босқинчи армияси Мариуполни эгаллашга уриниб, катта йўқотишларга учрашда давом этмоқда. 19 март, шанба куни Украина армияси бўлинмалари Россия армиясининг 346-алоҳида махсус кучлар бригадаси қўмондони полковник Подгурскийни қаттиқ яралади. Бу жароҳат РФ Қуролли Кучлари қўмондони ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақида Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасида журналист Роман Цимбалюк маълум килди. Унинг маълумотларига кўра, қўмондон билан бирга яна 82 ҳарбий хизматчи турли даражадаги оғирликда яраланган ва ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси РФ махсус кучлар (спецназ) таркибига кирарди.
Бундан ташқари, Цимбалюкнинг таъкидлашича, олинган маълумотларга кўра, сўнгги бир неча кун ичида 22-алоҳида махсус кучлар бригадаси (Ростов вилояти, Степной посёлкасида жойлашган ҳарбий қисм) таркибига кирган 300 дан ортиқ россиялик ҳарбийлар Мариуполда бутунлай қириб ташланган.
Мариуполдаги жангда 300 дан ортиқ россиялик аскарлар қириб ташланди, махсус кучлар қўмондони Подгурский ҳам ўлдирилди - ОАВ
Россия махсус кучлари қўмондони бир кун олдин йўқ қилинган Мариуполда рус армияси техника ва шахсий таркибда катта йўқотишларга учради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш