close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Қодировчилар» Киев яқинида катта йўқотишларга дуч келди ва Чеченистонга қайтиб кетди

Украинада бўлган вақти давомида «қодировчилар» юзлаб ҳарбий хизматчиларини йуқотди ва 13 март куни Грозныйга қайтди.

Россия босқинчи кучларининг «қодировчилар» номи билан ҳам маълум бўлган, бир неча марта Киев яқинида пиар-роликлар суратга олган ва Украина пойтахтига ҳужум ҳақида гапирган чечен ҳарбийлари Украинада бўлган вақти давомида юзлаб ҳарбий хизматчиларини йуқотди ва Беларусь ҳудуди орқали 13 март куни Грозныйга қайтди.
«Озодлик» радиоси бу ҳақда СБУ контрразведкасидаги манбаларга таяниб ёзган.
Шундай қилиб, 13 март куни Россия ҳукуматпараст Telegram каналларида Киев яқинидаги подваллардан бирида «олинган» Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иштирокидаги "қодировчилар" учрашуви видеоси пайдо бўлди. СБУ контрразведкасининг хабар беришича, Қодиров Украинада бўлмаган. Бундан ташқари, 13 март – чечен жангарилари Чеченистонга бориш учун Белорусия ҳудудига киришни бошлаган кун.
Нашр манбасининг маълум қилишича, 28 феврал куни «қодировчилар» Гостомел аэропорти яқинига қўнишга уринган, бироқ бу операция муваффақиятсиз тугаган - бир неча юз нафар чеченлар ҳалок бўлган.
4 март куни Қодировнинг ёрдамчиси Даниил Мартинов қўмондонлигидаги 1200 чечен жангариларидан иборат гуруҳ Чернобил зонаси орқали Белорусиядан Киев вилояти ҳудудига кириб, Бородянка яқинидаги ўрмонда лагерь ташкил этишди. Бироқ, тунда лагерда ўқ-дорилар портлади, натижада баъзи жангарилар ҳалок бўлди.
Ўшандан бери «қодировчилар» бир неча гуруҳларга бўлиниб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қила бошладилар: улар энди жангларда бевосита қатнашмадилар, балки фақат маҳаллий аҳолини даҳшатга солиб, ижтимоий тармоқлар учун видеороликлар суратга олишди. Якунда 13 март куни «қодировчилар» Беларус ҳудуди орқали Чеченистонга эвакуация қилинди.
Айни пайтда Қодиров ижтимоий тармоқларда тарғибот роликларини жойлаштиришда давом этмоқда. Хусусан, у яқинда Украинага яна минг жангарини юборгани ҳақида хабар берди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase