close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЖССТ Украинадаги қанча тиббиёт муассасалари Россия ҳужумларининг нишонига айланганини хабар қилди

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт муассасаларига 43 та ҳужумни қайд этди. Бу ҳақида ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреесуснинг сўзларига таянган ҳолда УНН хабар қилади.

"Ҳар қандай можарода соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисобланади", деди Гебреесус БМТ хавфсизлик Кенгашининг Россиянинг Украинадаги урушига бағишланган йиғилишида.
Гап, хусусан, Рубежное, Николаев, Мариупол, Изюм, Житомирдаги касалхоналарга берилган зарбалар ҳақида кетяпти.
ЖССТ раҳбарига кўра, Россия қўшинлари БМТдан Суми ва Мариуполга гуманитар ёрдам етказилишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Манба: УНН

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase