close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путинчилар томонидан ҳаво зарбасига учраган Мариуполдаги драма театри яқинида "дети (яъни, болалар)" деган ёзувлар бор эди

Россия томонидан ҳаво зарбасига учраган Мариуполдаги драма театри яқинида "дети (яъни, болалар)" деган ёзувлар бор эди- сунъий йўлдош тасвирлари

16 март куни Россия томонидан ҳаво зарбасига учраган Мариупол драма театри олдида асфальтга катта ҳарфлар билан «Дети» деб ёзилганди — у ерда юзлаб тинч аҳоли яширинганди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги 14 март куни олинган Maxar Technologies АҚШ хусусий компаниясининг сунъий йўлдош тасвирларига таяниб хабар бермоқда.
Фотосуратга қараганда, ёзувлар театрнинг (қизил томли бино) иккала томонида рус тилида қилинган.
16 март куни кечқурун депутат Сергей Тарута Россия маҳаллий аҳолининг энг катта бошпанаси бўлган Мариупол драма театрини бомбардимон қилганини хабар қилди. Ушбу маълумот Мариупол шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Шаҳар Кенгаши маълумотларига кўра, драма театрида юзлаб тинч аҳоли яширинган. Ҳаво ҳужуми натижасида театрнинг Марказий қисми вайрон бўлди ва бинода жойлашган бомба бошпанасига киришни ёпиб қўйди. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия навбатдаги уруш жинояти содир этиб, тинч аҳоли оммавий йиғилган жойга зарба берди, деб айтди.
Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, театр Азов полкининг аскарлари томонидан "миналаштирилган" ва "портлатилган".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase