"Ушбу ҳужум, агар тасдиқланса, бу уруш Украинанинг болалари ва оилаларига қандай даҳшатли йўқотишларни келтириб чиқараётганини кўрсатади. Икки ҳафтадан кам вақт ичида камида 37 бола ҳалок бўлди ва 50 киши яраланди ва миллиондан ортиқ бола Украинани тарк этиб, қўшни мамлакатларга боришга мажбур бўлди", - дея изоҳ берди Рассел.
Унинг сўзларига кўра, тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига, хусусан, шифохоналарга, сув таъминоти объектларига ва мактабларга ҳужумлар "ҳар қандай чегарадан ташқарида ва дарҳол тўхтатилиши керак"
9 март куни Россия Мариуполдаги туғруқхона ва болалар касалхонасига зарба берди. Шаҳар Кенгашининг маълум қилишича, яқинда болалар даволаниб келган бино бутунлай вайрон бўлган. Президент Владимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятини Украина осмонини ёпишга ва Россия Федерацияси террорини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди.
Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг хабар қилишича, Россиянинг Мариуполдаги сўнгги авиазарбаси оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 17 киши, жумладан, туғиши кутилаётган аёллар жабр кўрди, ҳалок бўлганлар йўқ.
ЮНИСЕФ Мариуполдаги туғруқхонага Россия ҳаво ҳужумидан ҳайратда қолди
ЮНИСЕФ Ижрочи директори Кетрин Расселл Мариуполдаги туғруқхонага Россия қўшинлари томонидан ҳаво ҳужуми ҳақидаги маълумотлардан ҳайратга тушганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш