"Улар доимий равишда провокациялар тайёрлайдилар. Ҳозир Херсонда провокация тайёрланмоқда. Гўёки Россия учун даъво қилинган митингни саҳналаштиришмоқчи. Бунинг учун улар шаҳарга бегоналарни олиб келишди ва маҳаллий хоинларни қидирмоқдалар. Херсон энди Украина эмас деган маънода телетасвир олишмоқчи. Эслатиб ўтмоқчиманки, ДХР ва ЛХР ҳам шундан бошланган", деди у.
Зеленский Херсон аҳолисини ушбу сценарийни амалга оширишга йўл қўймасликка чақирди.
"Херсон аҳолиси, мен сизга мурожаат қиламан: бу сизнинг шаҳарингиз эканлигини кўрсатинг. Сиз ҳамма нарсани, босқинчиларнинг ҳар қандай режасини тўхтатишингиз мумкин. Ҳеч кимни тингламанг - фарзандларингизни тингланг, юрагингизни тингланг. Сиз - украинларсиз!" – деди президент.
У Херсон аҳолисини умидсизликдан халос бўлишга чақирди ва Украина ўзиникидан воз кечмаслигига, босқинчилар Херсонда фақат вақтинча қолишларига ишонтирди.
«Українськi Новини» хабар қилишича, 3 март куни махсус алоқа ва ахборотни муҳофаза қилиш Давлат хизмати рус босқинчилари Херсондаги жамоат телерадиокомпанияси биносини эгаллаб олганини хабар қилди ҳамда душман таслим бўлиш ва Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш тўғрисида сохта маълумотлар тарқатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
2 март куни Херсон мэри Игор Колыхаев ярадорлар ва ўликларни олиб чиқиш, шаҳарга дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш учун "яшил йўлак" сўради.
Зеленский Херсонни босқинчилар томонидан «Херсон Халқ Республикаси»ни эълон қилишга йўл қўймасликка чақирди
Президент Владимир Зеленский Херсон аҳолисини рус босқинчилари томонидан "Херсон Халқ Республикаси" эълон қилиниши билан провокацияларга йўл қўймасликка чақиради. Зеленский бу ҳақда видеохабарда айтди, дея хабар беради «Українськi Новини».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди