close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Арестович: Қора денгиздаги бўрон уч кундан бери Россия десантининг туширилишига имкон бермаяпти

КИЕВ. 1 март. УНН. Қора денгиздаги бўрон уч кундан бери Россия десантининг Одесса ёки Николаев яқинида туширилишига имкон бермаяпти. Бу ҳақида брифингда Украина президенти офиси раҳбари Алексей Арестович маълум қилди, дея хабар беради УНН мухбири.

"Учинчи кундирки, Қора денгизда бўрон давом этмоқда, бу Россиянинг Одесса ёки Николаев ҳудудига десант туширишига имкон бермаяпти", деди Арестович.
Унинг сўзларига кўра, кеча қайноқ нуқта бўлган Киевнинг чеккалари эрталаб туман ва қор билан қопланган, бу ҳам рус босқинчиларининг пойтахтга ҳар куни ўжар ҳужум бошлашига тўсқинлик қилмоқда.
Россия Федерациясининг Украинадаги беш кунлик тажовузкор уруши давомида душманнинг тахминий йўқотишлари 5710 рус аскарини ташкил этди.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, душманнинг қуйидаги миқдордаги техникаси йўқ қилинган ва шикастланган:

• самолётлар - 29 та,
• вертолётлар - 29 та,
• танклар – 198 та,
• ББМ – 846 та,
• артиллерия тизимлари – 77 та,
• ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари - 7 та,
• РСЗО – 24 та,
• ёқилғи-мойлаш материаллари цистерналари – 60 та,
• оператив-тактик даражадаги учувчисиз учиш аппаратлари – 3 т,
• қайиқлар - 2 та,

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase