“Мамлакат [Украина] ҳукуматининг расмий сўровига кўра, Жаҳон озиқ-овқат дастури Украина ҳудудидаги, шунингдек, қўшни давлатлардаги можародан қочган одамларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш бўйича фавқулодда операцияни бошлайди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украина бўйича гуманитар координатор этиб тайинланган эди. Унинг қайд этишича, Украина фуқароларининг ёрдамга муҳтожлиги соат сайин ортиб бормоқда.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий махсус операция бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлардан мақсад Украинани “демилитаризация” ва унинг ҳокимиятини “денацификация қилиш”дир.
БМТ Украинага озиқ-овқат ёрдамини кўрсатишни бошлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Россия қуролли кучларининг мамлакатда ўтказган махсус амалиёти туфайли уйини тарк этган Украина фуқароларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш амалиёти бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди