close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Душман кучсизлашмоқда – Украина қуролли кучлари бош қўмондони

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужный Россиянинг кенг кўламли босқинига қандай қаршилик кўрсатилганини хабар қилади.

"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз ҳақиқий ҳарбий жасорат намойиш этади, замонавий душман самолётлари ва вертолётларини йўқ қиляпти, осмонда қанотли ракеталарни уриб туширяпти. Бу юзлаб одамлар ҳаётини қутқариб қолиш демакдир!"
Қуруқликдаги қўшинлар, ССО, ДШВ, Ҳаво кучлари, Ҳарбий-денгиз флоти, Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати, Миллий гвардия, Миллий полиция, СБУ, разведка, ТРО, Давлат Фавқулодда вазиятлар хизматига она еримизни тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиб, босқинчилар учун дўзахга айлантирганига раҳмат.
Душман илгари белгиланган стратегик мақсадларга эриша олмади. Унинг кучлари заифлашмоқда. Биз ҳар соат кучайиб борамиз!
Ҳаракат режаси оддий: кўряпсизми, қўлингиздан келадими - йўқ қилинг! Агар қўлингиздан келмаса, душман қаерда жойлашганини бизга айтинг!”

Манба: Украина қуролли кучлари бош қўмондони Facebook саҳифаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase