Хабарда айтилишича, “Толибон” Украинадаги вазиятни диққат билан кузатиб, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Афғон ҳукумати урушаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаат ёзиб, Россияни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар қанчалик тез бошланса, Россиянинг ўзидан ҳам шунчалик кам йўқотиш бўлади.
24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкцияларга сабаб бўлди.
«Толибон» Россия ва Украинани тинчликка чақирди
«Толибон» Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги ҳарбий низони диққат билн кузатиб боряпти ва иккала томонни ҳам мулоқотга даъват қилади. Бу ҳақида РИА «Новости» агентлиги Афғонистон ТИВ баёнотига асосланиб хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди