close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия қўшинлари Украинада Сурия сценарийсини амалга оширмоқда

Россия Президенти томонидан Украина қуролли кучларига қарши эълон қилинган махсус операция замонавий уруш қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳарбий мутахассислар огоҳлантирганидек, Россия-Украина чегарасида танк гуруҳлари ва кенг кўламли ҳужум бўлмайди. Бу керак эмас.

2015 йилда Сурияда Россия армияси исёнчиларнинг ҳарбий инфратузилмасига мақсадли зарбаларни амалга оширди. Натижада, уларнинг барчаси қисқа вақт ичида йўқ қилинди. Энди шунга ўхшаш сценарий Украинада амалга оширилмоқда.
Аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ҳарбий объектларга зарбалар берилмоқда. Қанотли ва баллистик ракеталар биринчи навбатда, қўмондонлик пунктларига урилмоқда, қурол ва ўқ-дорилар билан жиҳозланган арсенал, техника сақлаш базалари, ҳарбий аэродромларга учирилмоқда.
Интернетдаги фотосуратлар ва видеоларга қараганда, бундай зарбалар Харьков, Мариупол, Днепропетровск, Краматорск яқинидаги арсеналларга берилган.
Харков яқинидаги Украина Қуролли кучларининг 92-алоҳида механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омборларига зарба берилди.
Украина денгиз флотининг кемалари йўқ қилинди ёки яроқсиз ҳолга келтирилди. Шу билан бирга, Қора ва Азов денгизларидаги Украина портлари тўсиб қўйилган. Шубҳасиз, бунинг учун Қора денгизда йиғилган йирик амфибия кемаларининг отряди ишлатилган.   
ОАВ Киевнинг Бориспол аэропортидаги портлашлар ҳақида хабар берган. Айнан шу аэродром НАТО қуроллари билан самолётларни қабул қилган эди.
Украинанинг Васильковдаги ҳаво кучлари базасига зарба берилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase