close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европа Иттифоқи Украинага 21 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ваъда қилди

ЕИ давлатлари Киевга янги ҳарбий ёрдам жўнатади ва яна 20 минг украиналик аскарни тайёрлайди, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.

ЕИ давлатлари Киевга янги ҳарбий ёрдам жўнатади ва яна 20 минг украиналик аскарни тайёрлайди, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар жорий йилда Украинага 21 миллиард евролик ҳарбий ёрдам жўнатиш ниятида. Бу ҳақида 31 январь, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган мудофаа вазирларининг норасмий учрашувида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел маълум қилди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи курсларни тамомлаган 40 минг нафардан ташқари яна 20 минг украиналик ҳарбийни тайёрлашни режалаштирмоқда, дея қўшимча қилди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.

Киев учун артиллерия снарядлари режасининг қийинчиликлари

Шу билан бирга, Брюссел 2023 йил мартида тақдим этилган, 12 ой ичида Украина томонига бир млн артиллерия снарядларини етказиб беришни назарда тутган улкан режа муваффақиятсизликка учраганини тан олди. Боррелл март ойигача бу мақсад 52 фоизга етишини кутмоқда.
Жорий йил охиригача Украина томони яна 600 минг ўқ-дори олади, деди Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбари Ханно Певкур норасмий учрашувда. Бугунги кунга қадар атиги 330 минг артиллерия снарядлари етказилган, дея қайд этади dpa агентлиги.
Режа Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг захираларидан етказиб беришни, шунингдек, янги қўшма харидларни ўз ичига олади. Боррелл бир неча бор Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг катта қисми мавжуд шартномалар бўйича бошқа мамлакатларга жўнатилганини таъкидлаган. Шу сабабли, Эстония ҳукумати, бошқалар қатори, ушбу сотиб олувчи давлатлар билан музокаралар олиб бориш ёки учинчи мамлакатлардан ўқ-дориларни сотиб олишни таклиф қилди.

Германия Киевга ёрдамни кенг кўламда йўлга қўйишга чақирди

Шу билан бирга, Германия канцлери Олаф Шольц (Olaf Scholz) Киевга ҳарбий ёрдам бериш масаласини Европада кенгроқ асосда жойлаштиришга чақирди. "Биз Украинани озодлик учун курашда қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак", деб таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари.
Шольц ташаббуси билан Киевни кейинги қўллаб-қувватлаш 1 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари ЕИ саммитининг мавзуси бўлади. Учрашув давомида ЕИ етакчилари Европа Иттифоқининг кўп йиллик бюджетига ўзгартиришлар, жумладан, Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олиш ниятида.
2024-2027-йилларда Киевга 50 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам пакети масаласи 2023-йил декабрида бўлиб ўтадиган ЕИ саммитига киритилган эди. Бироқ, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан маблағ ажратилишига тўсқинлик қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase