Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг сўзларига кўра, диний арбоблар кундалик ишлари билан бўлиб ҳар доим ҳам спорт тадбирларини кузата олмайдилар. Шунга қарамай, Камила Валиева билан Пекиндаги ҳозирги вазият унга эътибор беришга мажбур қилди.
"Мен спортчимизни тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман ва унга ўз мамлакати байроғини муносиб олиб юришини тилайман", - деди Аляутдинов.
Шунингдек, у қийин пайтларда иймон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга ёрдам беришини таъкидлади, олимпиячиларга уларга бўлган нохолис муносабатни енгиб ўтишни тилади ва мусулмонлар улар учун дуо қилишларига ишонтирди.
"Халқаро ташкилотлардан фигуристкамизга нисбатан адолатсиз муносабатни кўряпман. Бу нафақат Валиевага, балки терма жамоа аъзоларига ва умуман мамлакатга ҳам тегишли. Адолат ҳукмрон бўлишини истардим. Спортчиларимизга янгидан-янги ютуқ ва зафарлар ато этишини сўраб дуо қиламиз", - дейди у.
Муфтийлар фигурали учиш бўйича спортчи қиз учун дуо қилишди
«Биз Камилла Валиева билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш илтижоси билан дуо қилдик. Дуоларимиз эшитилди. Биз Валиевага зафарлар ва бундай муҳим мусобақаларда мамлакатимизни ишончли тарзда намойиш этишни тилаб қоламиз», деди мусулмонлар диний идораси раисининг ўринбосари Рушан Аббясов "РИА Новости"га.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди