Профессор ЛДПР раҳбарининг соғлиги тикланишига амин эмас.
ЛДПР раҳбарида умуман омикрон йўқ, у заҳарланган. Ушбу версия сиёсатшунос Валерий Соловей томонидан «Эхо Москвы»нинг эрталабки эфирида эълон қилинди.
- Путинга берилган ҳисоботда айтилишича, у таллий тузлари билан заҳарланган [у қабул қилган дорилар орқали], - деди профессор Соловей. – Худди Агата Кристининг романларидаги каби. Буни унинг рашкчи севгилиларидан бири амалга ошириди. Буни ошкор қилмасликка қарор қилинди. Шундай қилиб, гап умуман у олган вакциналарда эмас. У омикронга етарлича тоқат қилди, унга ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмади. Ҳозир уни айнан таллийни танадан чиқариб ташлайдиган дорилар билан даволашмоқда. Шунинг учун унинг олдига кириш имкони йўқ.
Соловейнинг ишончи комилки, ЛДПР асосан Жириновскийнинг шахсан харизмаси, жозибаси ва машҳурлигига таяниб турган, унинг ўрнини эгаллайдиган муносиб бир вариант йўқ.
Владимир Волфович партия раҳбариятига қайтиши мумкинми деган саволга Соловей жавоб берди:
– У умуман соғайиб кетадими ёки омон қоладими, билмайман. Бу саволнинг жавобини ҳеч ким билмайди.
"Севгили бачаси томонидан заҳарланган, Путиннинг хабари бор"
Валерий Соловей Жириновскийнинг ҳақиқий ташхисини маълум қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар