"Бандитлар ва террорчилар яхши тайёргарликдан ўтган ва уюштирилган, уларга махсус марказдан раҳбарлик қилишган. Улардан баъзилари қозоқ тилини билмас эди. Алматида камида олтита теракт тўлқини бўлган, ҳужум қилганларнинг умумий сони эса 20 минг кишини ташкил этган. Улар полициячилар ва ёш аскарларни калтаклашди ва ўлдиришди, маъмурий биноларга ўт қўйишди, шахсий уйлар ва дўконларни талон-тарож қилишди, бир неча фуқароларни ўлдиришди, ёш аёлларни зўрлашди. Менинг фикрим: террорчилар билан гаплашишнинг ҳожати йўқ, уларни ўлдиришимиз керак”, — деб ёзганди Тўқаев. 8-январ оқшомида бу ёзув энди мавжуд эмасди.
Қозоғистон президенти баёнотининг ўчирилмаган қисмида “норозилик намойишлари бутун мамлакат бўйлаб зўравонликни янада кучайтириб, тартибсизликлар ва ҳукумат бинолари, маъмурий идоралар ва ҳарбий базаларга ҳужумлар уйғотди, Алмати аэропорти, маҳаллий ва хорижий самолётлар қўлга киритилди”, дейилади. "Вазият таҳлили шуни кўрсатдики, Қозоғистон мамлакатдан ташқарида тайёргарликдан ўтган жиноятчилар ва террористик гуруҳлар томонидан яхши тайёрланган ва мувофиқлаштирилган қуролли босқинчилик акти билан юзма-юз турибди. Мен миллий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш ва Қозоғистон фуқароларининг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш учун аксилтеррор операциясини бошлашга буйруқ бердим”, деб ёзган Қозоғистон президенти.
Бир кун олдин у ўз мурожаатида хавфсизлик кучларига огоҳлантиришсиз ўлдириш учун ўқ отишга рухсат берган.
9 январь куни эрталабки ҳолатга кўра, бутун Қозоғистон бўйлаб 5135 киши қўлга олиниб, полицияга олиб келинган. Шу билан бирга, 300 га яқин қуролланган шахс мамлакатни тарк этишга уринганлиги ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Бошқарма, шунингдек, ҳибсга олинганлар орасида “қўшни давлат фуқаролари” ҳам борлигини маълум қилди.
Тўқаев Алматига ҳужум қилгани айтилаётган “20 минг террорчи” ҳақидаги твитини "емагани" учун ўчириб ташлади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматига ҳужум қилган “20 минг террорчи” ҳақидаги твитларини ўчириб ташлади. 7 январь куни Тўқаев твиттерда мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари ҳақида бир нечта хабарлар ёзган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди