«Красный Север» нашри ходими Артём Виловатыхнинг сўзларига кўра, Санкт-Петербург яшовчи, маълумоти бўйича юрист бўлган фуқаро «23 йилдан бери унинг орзуларини рўёбга чиқармагани» учун Великий Устюглик Қорбобони судга берган.
«Бу Санкт-Петербурглик юрист, кап-катта одам. Мен ҳам Санкт-Петербурглик юристман, айрим жиҳатларимиз мос келадиган экан. Шу муносабат билан унга шундай деб жавоб берган бўлардим: мен юрист эканлигим сабабли, Қорбобонинг адвокат сифатида иштирок этишим мумкин ва даъвогарга эслатиб қўймоқчиманки, Қорбобо фақат яхши болалар ва кизларнинг орзуларини рўёбга чикаради. Олдин у ўз ҳаракатларини, хулқ-атворини таҳлил қилиб кўрсин, эҳтимол, Қорбобо унга Янги йилда совға беришига халақит бераётган нарсаларни топар. Бу ҳимоянинг асосий позицияси бўлади», — деди бир пайтлар Ленинград давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тугатган Путин.
Хайпга келадиган бўлсак – асосийси, жаҳлдор бўлмаслик керак, қўшимча қилди президент айрим фуқароларнинг исталган мавзуда пиар қилишга қандай муносабатда эканлиги ҳақида саволга жавоб бериб.
Путин “судга берилган” Қорбобонинг адвокати бўлишга рози
Россия президенти Владимир Путин матбуот анжумани вақтида Санкт-Петербургда яшовчи фуқаро “судга берган” Қорбобонинг адвокати бўлишга тайёр эканлигини маълум қилди. Ушбу даъво ҳақида Қорбобонинг ватани ҳисобланмиш Великий Устюг жойлашган Вологда вилоятидан журналист хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси