Baza хабарнинг нусхасини эълон қилди, унинг ҳақиқийлигини журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ева Меркачева, шунингдек, ФСИН Саратов вилоят бошкармсининг сил касалхонасида қийноқлардан жабрланган шахслардан бири тасдиқлади.
“Хитларнинг ўзбошимчаликлари ва қонунга амал қилмасликлари туфайли қийноқларга учраган ва зўрланган, швабра ва дубинкалар билан хўрланган одамлар таҳқирланган саналмайди <...> Уларни камситиш ва мазах қилиш инсоний эмас, чунки улар инсонийлик жиҳатидан уларга фақат ҳамдард бўлиш мумкин”, — дейилади мурожаат матнида
Шунингдек, “хабар”да айтилишича, қийноқлар ва зўрлаш қурбонига айланган маҳбуслар қамоқхона ёки колония маъмурияти билан ҳамкорликда бўлиб қолишдан қўрқиб, уларнинг илтимосига кўра бошқа маҳбусларни қийнаш ва зўрлашдан бош тортишлари керак.
Baza манбаси бўлмиш қиноқлардан жабрланган шахснинг сўзларига кўра, бу хабар ўғрилар йиғилишида ёзилган бўлиб, унда товламачилик учун қарийб 10 йилга қамалган таниқли криминал авторитет Шакро Молодой (ҳақиқий исми Захарий Калашов) ҳам иштирок этган. Бу йиғин қаерда ва қачон бўлиб ўтгани аниқлаштирилмаган.
Шундан сўнг бу хабар қамоқхона ва колониялар бўйлаб тарқала бошлади (прогон), лекин маҳаллий авторитетлар унга риоя қилади, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Baza: «Қонундаги ўғрилар» ФСИН ходимлари розилиги билан қийноққа солинган ва зўрланган маҳбусларни камситмасликка қарор қилди
Россиядаги қамоқхоналарда "ўғрилар" ФСИН ходимларининг талаби ёки уларнинг розилиги билан қийноққа солинган ва зўрланганларни қамоқхона иерархиясида пасайтирмаслик ҳақида - қонун ўғриларининг барча маҳкумларга хабари - тарқалмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар