«Афғонистонда сўнгги йилларда барқарор ўсиб бораётган гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш сиёсий режим ўзгаргандан кейин ҳам камаймаганини айтишга мажбурмиз <...> Бундан ташқари, ижтимоий-иқтисодий вазият кескин ёмонлашганини, мамлакатдаги иқтисодий ва гуманитар вазиятни ҳисобга олган ҳолда, афғон гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ хавфлар кўпайиб бормоқда», – иқтибос келтиради ҳужжатдан ТАСС.
Афғонистон ва унинг атрофидаги минтақа хавфсизлигига таҳдидларга, шунингдек, дунёнинг бошқа минтақаларига прогноз қилинаётган таҳдидларга қарши туриш ўз вақтида, жумладан, ташқи ҳамкорлар томонидан жавоб чораларини кўришни талаб қилади, деди Россия томони вакиллари. Таъкидланганидек, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилишнинг янада ўсиши катализаторларидан бири коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз бўлди.
Афғонистонда сиёсий режим ўзгарганидан кейин гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш камайгани йўқ
Бу эса ўз вақтида жавоб чораларини кўришни талаб қилади. Бу ҳақида Россия идоралараро делегациясининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича Америкалараро комиссиясининг 70-сессиясидаги баёнотида айтилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар