Бошқа сифатли, бошқача иш ҳақига эга одамлар (керак), муҳожирлар камроқ бўлиши керак, бугунги кунда улар сизда жуда ҳам кўп. Яқин минтақалардан россияликларни кўпроқ жалб қилинг, иш ҳақини оширинг, меҳнат қилиш учун шароитлар яратинг.
Ўз навбатида, Добашин мэрга охирги йил компания объектларида ишлаётган чет эллий қурувчилар сони 15%га камайгани ва «жараён ўсишда давом этаётгани» ҳақида маълум қилди.
Бизнесменнинг сўзларига кўра, яхши малакали қурувчилар унинг компанияси объектларида 120-150 минг рубл маош олади. Бунга Собянин «бу москваликлар учун маош, муҳожирлар учун эмас» деди.
Коронавирус пандемияси бошланиши билан қурилиш компаниялари Россияга кириш қоидаларининг ўзгаргани сабабли меҳнат муҳожирлари камайиб кетганидан шикоят қила бошлади. Кадрлар инқирозига қарши кураш чоралари орасида қурилиш ишларида қамоқда ўтирганлар меҳнатидан фойдаланиш таклиф қилинди.
2021 йил ноябрида Москва мэрияси баёнот беришича, қурилишда муҳожирлар меҳнатидан фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Ўз навбатида, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин Россияга яқин хориж мамлакатларидан кириб келаётгн барча меҳнат муҳожирларини мажбурий геном регистрациясини таклиф қилди. Бу чорани у муҳожирлар орасида «ғайриқонуний ҳаракатлар»нинг олдини олиш зарурати билан изоҳлади.
Собянин — Москва қурилишларидаги муҳожирларни камситди
Москва мэри Сергей Собяниннинг баёнот беришича, пойтахтда реновация дастури бўйича уйлар қурилишида муҳожирлар сони камайтирилиши лозим. Бу ҳақида, «Интерфакс» хабар қилишича, у Бауман кучасидаги реновация дастури бўйича янги уйни кўриб чиқиш вақтида пудратчи фирма «Крост» бош директори Алексей Добашинга мурожаат қилганда айтган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди