close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сурияда Олий муфтийлик лавозими бекор қилинди

Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги энг олий мусулмон уламоси лавозимини бекор қилиш ва маънавият масалалари бўйича ҳукумат вазирлиги ваколатларини кенгайтириш тўғрисида фармон чиқарди.

Бир кун аввал эълон қилинган ҳужжатда илгари муфтий зиммасига юкланган вазифалар Илмий диний кенгашга топширилди. Бундан буён вақфлар вазири бошчилигидаги ушбу орган қамарий тақвимга мувофиқ байрамлар санасини белгилаб, диний урф-одат ва маросимларга оид масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Бу ҳаракат амалда Сурия олий муфтийси Аҳмад Бадр ал-Дин Ҳассунни исеъфога чиқаради.
Лавозим ваколатларини ўзгартириш сабаблари ошкор этилмади. Бироқ бу фармон Диний Илмий Кенгаш шу ой бошида вафот этган машҳур суриялик қўшиқчи Сабоҳ Фахрининг дафн маросимида Ҳассуннинг бир қатор Қуръон оятларини талқин қилганини танқид қилганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинган.
Олий муфтий Суриядаги сунний мусулмонларнинг энг юқори мартабали вакили ҳисобланади ва Сурия ҳукумати номидан диний фармонлар чиқаради. Ҳассун бу лавозимни 2005 йилдан бери, яъни ўзидан олдинги Аҳмад Куфтаро 2004 йилда вафот этганидан кейин эгаллаб келаётган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase