Душанба куни парламентдаги чиқишидан олдин қирол ўз шахсини ҳақорат қилганликда айбдор бўлганларнинг ҳаммасини афв этиш ва қамоқда ўтирганларни озод қилиш ҳақида фармон чиқарди.
"Махсус авф 155 маҳкумнинг жазосини бутунлай олиб ташлайди", - дейилади Қироллик Маҳкамаси баёнотида.
Қиролни ҳақоратлаш, шунингдек, ҳокимият ва чет эл раҳбарларига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда "туҳмат" қилиш Урдунда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Душанба куни қирол парламентга мамлакатда барқарорликни сақлаб, сиёсий тизимни "модернизация қилиш"га интилаётганини айтди.
"Атрофимиздаги тажрибалар бизга аниқ дастурлар доирасида ўтиш бу - зарур модернизацияга эришишнинг хавфсиз йўли эканини ўргатди", - деди у парламентнинг янги йиллик сессияси бошида.
"Урдуннинг кучи хавфсизлик ва барқарорликка асосланган".
Мамлакатдаги барча муҳим ваколатлар қиролга тегишли ва парламентнинг роли асосан маросимлар билан боғлиқ. 10 миллион аҳолига эга Қироллик иқтисодий таназзулни бошдан кечирмоқда ва ишсизлик даражаси расман рекорд 24 фоиз бўлиб турибди.
Июн ойида Қирол сиёсий ўзгаришлар бўйича таклифлар берган лоялист қўмита тузди. Таклифлар асосан парламентни сайлаш қоидаларига тегишли, лекин қирол ваколатларига таъсир қилмайди.
Таклифлар 130 аъзодан иборат палатада сиёсий партияларнинг таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда ҳали ҳам қабилалар устунлик қилади.
Октябр ойида Қирол Абдуллоҳ ҳокимиятга унга қарши гапирганликда айбланганларнинг ҳаммасини афв этишга тайёргарлик кўришни буюрди.
Бу каби ҳолатларга Қирол биринчи марта изоҳ бераётгани йўқ.
Жорий йилнинг апрел ойида суд монархни бошқа ҳайдовчи билан баҳслашгандан сўнг уни "отам қиролдан ва бутун дунёдан яхшироқдир" дейишга мажбур бўлган ва ҳақорат қилишда айбланиб ҳибсга олинган аёлга нисбатан ишни рад этди.
Иш ижтимоий ахборот воситаларидан ғазабга сабаб бўлди, чунки аёл дастлаб бир йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Апелляция бўйича суд, унинг сўзлари билан мамлакат ҳукмдорини хафа қилишни ният қилмаганлигини аниқлади.
Урдун қироли уни ҳақорат қилганликда айбланганларнинг барчасини авф этди
Урдун қироли Абдуллоҳ қиролликда барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаб, уни ҳақорат қилганликда айбланган 155 кишини авф этди, деб хабар беради The National нашри.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди