Мақолада айтилишича, эмлашдан сўнг вафот этганларнинг жасадларида бегона жисмлар борлиги 20 сентябрь куни Рейтлинген (Германия) Патология институтида бўлиб ўтган тиббий анжуманда бир неча ўнлаб олимлар иштирокида маълум қилинди.
Саккизта жасадни ёриб куриш натижаларига кўра, барча ҳолларда марҳумнинг нозик тўқималарида микросхемаларга ўхшаш бегона микрозарралар топилган.
Микроэлектроника соҳасида мутахассис санаган профессор, доктор Вернер Берггольц аниқланган заррачалар “маркер”лар бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. "Фитна назарияси" тарафдорлари уларнинг вакциналарда мавжудлиги ҳақида гапиришади.
Мақола муаллифининг таъкидлашича, жаҳон элитаси вакиллари узоқ вақтдан бери инсон танасига микрочипни бошқариш учун жойлаштириш ғоясини илгари суришган.
Таъкидланишича, 12 йил один “Prevent Disease.Com” да «Аҳли вакциналарга яширинган наночиплар қабул қилишга ундаляптими?» сарлавҳаси остида мақола чиққан бўлиб, у ерда нанотехнологиялар негизида ишлаб чиқилган микрочиплар ишлаб чиқишдаги муваффақиятлар ҳақида гапирилган. Уларнинг арзонлиги ва ихчамлиги (зарра ўлчамида) ижобий томонлари деб айтилган. Худди шу мақолада айтилишича, чўчқа гриппи пандемияси одамларни ҳаётни сақлаб қолувчи априори микрочипга эга бўлган вакцина олишга ишонтириш учун идеалдир.
Олимнинг эслатишича, беш йил олдин Билл Гейтс ташаббуси билан БМТ томонидан қўллаб-қувватланган «ID2020» дастури ишга туширилган. Лойиҳанинг мақсади самарали бошқарув учун аҳолини глобал рақамли идентификация қилиш, деб эълон қилинди. Бошида Гейтс очиқчасига чипларни идентификация қилиш бу вазифани бажаришнинг энг осон ва ишончли усули деб таъкидлади. Кўплаб сиёсатчилар ва ижтимоий фаолларнинг ғазабланган танқидига дуч келган Гейтс бу мавзуда бошқа гапирмади. Кейинчалик, ID2020 веб-сайтидан вакциналардаги наночипларга ҳаволалар йўқолди.
"Царьград" эмланганлар қонидан микрочиплар топди
Европалик патологоанатом олимлар ковиддан эмлангандан кейин ўлганлар танасини ёриб кўриш натижасида уларда микрочиплар топмоқда. Бу ҳақида Валентин Катасоновнинг “Царьград” нашрида эълон қилинган мақоласида айтилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси