close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Татаристон исмоилоғачилари «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт» челленжини эълон қилди

Татаристон Республикаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд айёми муносабати билан исломда энг ҳурмат қилинадиган ушбу пайғамбарга бағишланган янги бидъат челленжни очиқ, деб эълон қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рабиул-аввал ойида таваллуд топган. Унинг туғилган санасини мусулмонлар Мавлид ан-Наби деб аташади ва бир ой давомида нишонлашади. Шу муносабат билан Татаристон Республикаси мусулмонлар диний идораси флешмобга қўшилиш ва ижтимоий тармоқларда севимли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтиш  ва #скажисалаватпророку хэштеги остида жойлаштиришга чақирди.
Ушбу челленжни очиқ деб эълон қилган Татаристон муфтийси, исмоилоғачи тариқат вакили  Камил хазрат Самигуллин шахсий саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: Ҳадисга кўра: "Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)". (Шу маънодаги ҳадисни келтирган)
Шундай экан, бу ойни тўғри ўтказайлик: ҳар куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтайлик».
Ҳазрат барча хоҳловчиларни иштирок этиш ва челленжни бошқа фойдаланувчиларга етказишга чақирамиз. Челленжга исталган киши қўшилиши мумкин. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга #скажисалаватпророку хэштеги билан салавот айтилган фото ёки видео жойлаштириш керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase