close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коммунал хизмат ходимаси каскада ишлаш учун махсус ҳижоб тақдим қилди

Британия сув таъминоти компанияси ходими шахсий ҳимоя воситалари  талабларига жавоб берадиган ва ҳимоя каскаси остида кийиш учун мос бўлган махсус ҳижоб ишлаб чиқди.

Severn Trent Water компаниясида сув сифати бўйича катта маслаҳатчи Амина Шафиқ ўзи ҳижобда юради ва хизмат юзасидан баъзида каска кияди. Компания сўнгги йилларда муслима аёлларни кўпроқ ишга олаётгани боис, Амина махсус ҳижоб долзарб заруратга айланганини ҳис қилди.
Бирмингемда туғилиб ўсган аёл бош кийими прототипини шахсан ишлаб чиқди ва раҳбариятнинг маъқуллашига эришди, деб хабар қилади IslamNews сайти Leicester Mercuryга таяниб. Махсус ҳижоб ортиқча мато бурмаларидан холи бўлиб, хавфли сув инфратузилмаси объектлари ходималари томонидан бетаҳлика ишлатилиши мумкин. Янги бош кийим аллақачон зарур миқдорда ишлаб чиқарилган ва сув таъминоти компанияси ходимлари учун мавжуд. "Умид қиламизки, бу мусулмон аёлларга муҳандислик соҳасида иш топишга ёрдам беради", - дейди Шафиқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase