close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.04.2024 18:28

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг имзоси билан эълон қилинган қарорга кўра Тожикистоннинг оддий паспорт эгалари Туркияга саёҳат қилишлари учун визасиз имтиёзлар бекор қилинди.

01.02.2024 09:25

Жорий йилнинг 4 февралидан эътиборан Эронга сайёҳлик мақсадида келаётган 28 давлат фуқароларидан виза талаб қилинмайди.

10.11.2023 14:49

Бугун, 10 ноябрь куни Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув кучга кирди, деб хабар беради Kazinform.

13.04.2023 15:32

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Бундай қарор лойиҳаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Egemen.kz

13.04.2023 14:33

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров апрел ойида Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилиши керак, бироқ АҚШ Россия делегациясига вазирнинг махсус самолёти ва делегация аъзоларига  ҳозирча виза рухсат бермаган.
Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

14.02.2023 12:17

Швейцария, Голландия ва Белгия ўз мамлакатларида яшовчи турк фуқароларининг Қаҳраманмарошдаги зилзиладан жабр кўрган қариндошлари ва яқинларини вақтинчалик қабул қилишлари учун виза аризаларини осонлаштиришга қарор қилди.

14.10.2022 13:42

Ўзбекистон-Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди.

18.08.2022 10:15

Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 16 августдаги тегишли фармонида белгиланган.

05.10.2021 10:44

Франция Жазоир, Марокаш ва Тунис аҳолиси учун виза беришни сезиларли даражада қисқартирди, республика ҳудудини тарк қилиш талаби билан бу мамлакатлардан келган муҳожирлар учун кўрсатмалар эса, йил бошидан буён кескин ошди. Ушбу маълумот сешанба куни Europe радиостанциясига мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Габриел Аттал томонидан тасдиқланган.

03.04.2020 12:28

Чет элликларнинг Россияда бўлиб туриш визаларининг амал қилиш муддати, уларнинг мамлакатга ташрифидан қатъи назар, 90 кунга узайтирилади. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase