close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покистон ХВЖ дан ёрдам ундиришни режалаштирган

Саудия Арабистонидан Покистонга 6 миллиард долларлик ёрдам пакетини бериш ҳақида яқинда келиб тушган таклифга қарамай, Исломобод аввалгидек, Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) ёрдам ундиришни режалаштирмоқа. Бу ҳақида чоршанба куни Покистон Молия вазирлиги хабар берди.

«Ҳа, биз ноябрнинг биринчи ҳафтасида ХВЖ дастури бўйича музокаралар бошлаймиз», - деди Reuters агентлигига вазирлик матбуот хизматининг вакили Нур Ахмед. Покистоннинг сешанба куни маълум қилишича, Саудия Арабистони Покистонга 1 йилга хорижий валютада 3 миллиард доллар ва нефть импорти учун кечиктирилган тўловларга яна 3 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этишга рози бўлган. Саудия Арабистони ёрдами ҳақидаги янгиликлар эълон қилинганидан сўнг савдонинг бошланиши билан Покистонда фонд бозори асосий индекси 3,3 фоизга кўтарилди.
Бу ҳафта Бош вазир Имрон Хан айтдики, ХВЖнинг ҳар қандай дастурларини айланиб ўтиш учун Покистон «дўстона мамлакатлар»га ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда, бу одатда, Саудия Арабистони ва Хитой каби яқин иттифоқчиларга ҳавола ҳисобланади.
Хон кетар чоғида маълум қилдики, унинг мамлакати икки ойликдан кам импортга тенг бўлган ва йилнинг қолган қисмида қарзларни тўлаш учун аранг етадиган тўрт йиллик минимумда турган валюта захираларини асрашга «ноилож» ҳаракат қилмоқда.
Молия вазири Асад Умар шу ой ХВЖ билан мамлакати учун беш йил муддатга иккинчи молиявий ёрдам ҳақида музокараларга рухсат сўради. ХВЖ жамоаси Покистонга музокараларни бошлаш учун 7 ноябрда келиши керак.
Бироқ, Хон ХВЖ иштирокини айланиб ўтишга интилмоқда ва аввалгидек, икки тарафлама молиявий кўмак сўраб «дўстона мамлакатлар»га мурожаат қилган ҳолда ХВЖдан олинадиган ҳар қандай ёрдам ҳажмини камайтирмоқчи.
Хон Саудия Арабистонига август ойида ўз лавозимини эгаллаган пайтдан бошлаб хорижга уюштирган биринчи сафари давомида ўтган ой ташриф буюрди, лекин бу сафар, Покистон ОАВнинг нефть учун кечиктирилган тўловлар бўйича битимлар ҳақидаги хабарларига қарамай, жиддий ёрдам кўрсата  олмади.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни кечқурун сўнгги ташриф муваффақиятли бўлганини хабар қилди.
«Саудия Арабистони тўлов балансини қўллаб-қувватлаш сифатида бир йил муддатга 3 млрд. доллар депозитга жойлаштириши ҳақида қарор қилинди», - дейилади вазирлик баёнотида.
«Шунингдек, Саудия Арабистони 3 млрд. долларгача нефть импорти учун 1 йил муддатга кечиктирилган тўлов тақдим этиши ҳақида келишувга эришилди. Бу келишув уч йил давомида амал қилади, шундан кейин қайта кўриб чиқилади».
Келаси ҳафта Имрон Хон Хитойга ташриф буюришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамизки, Покистон расмий шахслари охирги пайтларда Исломобод билан келишолмай қолган АҚШ ХВЖни ҳар қандай ёрдам доирасида Покистонга қарши қаттиқ шартлар қўйишга мажбур қилишидан хавотирда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase