close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» етакчиси барча сиёсий маҳбусларни озод этишни буюрди

«Толибон» етакчиси Ҳайбутуллоҳ Охунзода мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳақида буйруқ берди.

«Толибон» етакчиси Ҳайбутуллоҳ Охунзода Афғонистоннинг барча қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни озод қилишни буюрди, дея баёнот берди Twitter орқали «Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Қори Юсуф Аҳмадий.
Унинг сўзларига кўра, вилоятлар раҳбарлари «паст ва юқори даражадаги барча сиёсий маҳбуслар сўзсиз озод қилишади». 20 август, жума кунидан бошлаб, уларни кариндошларига топшириш бошланади.
Сўнгги ҳафталарда «Толибон» Афғонистон бўйлаб тезкор ҳужумлар уюштириб, 15 август куни Кобул шаҳрига кирди. Президент Ашраф Ғани республикани тарк этди. Вице-президент Амрулла Солиҳ ўзини муваққат давлат раҳбари деб эълон қилди ва Афғонистон пойтахтидан шимолда жойлашган ҳудудларда «Толибон»га қаршилик уюштирмоқчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase