Афғонистоннинг 407 та туманидан 150 дан ортиғини назорат қилиб турган «Толибон» ҳаракати асосий эътиборни йирик афғон вилоятлари марказларини қўлга олишга қаратмоқда.
Охирги кунлар давомида «Толибон» аскарлари Эрон билан чегарадаги Ҳирот шаҳрига, мамлакат жанубидаги Ҳилманд ва Қандаҳор вилоятлари марказларига, шунингдек, Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмидаги Тоҳарга ҳужум қилди.
Ҳирот полицияси бошқармасининг хабар қилишича, ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасидаги жанглар давом этмоқда.
Ҳирот халқаро аэропорти ҳудудида шиддатли тўқнашувлар қайд этилмоқда, бу эса ҳукуматни икки кундан бери мамлакатнинг бу қисмига парвозларни рад этишга мажбур қилмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, «Толибон» катта талофат кўрмоқда. Ҳиротдаги сўнгги жангларда беш афғон аскари ҳалок бўлган.
Ҳилманд вилоят кенгаши раҳбари Атаулла Афғоннинг айтишича, толиблар билан жанглар мамлакатнинг энг йирик вилояти маъмурий маркази - Лашкаргоҳ шаҳрида олиб борилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ҳилманддаги кўпчилик туманлар аллақачон «Толибон» назорати остида. Қандаҳорда бир кун ичида «Толибон» билан бўлган жангларда 30 киши яраланди.
Тоҳарда маҳаллий ҳокимият «Толибон» томонидан йирик йўқотишлар ҳақида хабар берди.
Бу орада Афғонистон Мудофаа вазирлиги барча ҳолларда «Толибон» чекинишга мажбур бўлгани ва жангарилар орасида қурбонлар борлигини маълум қилган.
Афғонистоннинг барча 34 вилоятининг маъмурий марказлари ҳозирда расмий Кобул томонидан назорат қилинмоқда. Бу ҳақда Anadolu Agency хабар берди.
«Толибон» Афғонистоннинг 4 та вилояти марказини қўлга олишга уринмоқда
«Толибон» ҳаракати гуруҳлари Ҳирот, Ҳилманд, Қандаҳор ва Тоҳар вилоятларининг йирик шаҳарларига ҳужум қилмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси