Жосуслик дастурий таъминоти билан боғлиқ жанжални шарҳлар экан, Джуда Ари Гросс Times of Israel да ёзадики: «Бу илдизлари ўтмишга бориб тақаладиган ва Ицхак Рабин даврида сўл қанот ҳукумат апартеид давридаги Жанубий Африка билан битим имзолаган сиёсий чизиқлар билан кесишадиган амалиётдир».
Бу ҳаракатлар, Гросснинг сўзларига кўра, «кейинроқ Руанда ва Боснияда 1990-йиллардаги геноцид даврида, шунингдек, яқинда, Биньямин Нетаньяхунинг ўнг қанот ҳукумати у ерларда этник тозалаш ва қирғинлар вақтида Мьянма ва Жанубий Суданга мудофаа товарлари экспортини маъқуллаганда» яна такрорланди.
Гросснинг айтишича, Pegasus кузатилаётган объектнинг телефони устидан тўлиқ назоратни қўлга киритишга қодир бўлган энг кучли кибер-кузатув воситалардан бири ҳисобланади.
Жосуслик дастурий таъминотлари баъзида фойдаланувчига қурилмадаги файллар ва хабарларни очиб беради, шунингдек, файлни очиш ёки ҳаволани босиш заруратисиз унинг камера ва микрофонларига уланиш имконини беради.
Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон, Бахрейн, Қозоғистон, Мексика, Марокаш, Руанда, Саудия Арабистони, Венгрия, Ҳиндистон ва БАА фаоллар, сиёсий мухолифлар ва журналистларга, жумладан, Франция президенти Макронга қарши қўллаш учун NSO Group гуруҳининг Pegasus дастурини сотиб олган.
Мусулмонларга қарши жосуслик дастури
Исроиллик шарҳловчи Исроил жосуслик дастурий таъминоти билан боғлиқ давом этаётган жанжални Исроилнинг геноцид ва ҳарбий жиноятлар содир этган режимларга қурол сотиши билан боғлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|