Минтақадаги 22 мамлакатнинг камида 15 тасида COVID-19 билан касалланиш даражасининг кескин ўсиши қайд этилди. Сўнгги ҳафта давомида у ерда 310 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди ва 3,5 мингга яқин ўлим қайд этилди. Эрон, Ироқ, Тунис ва Ливияда айниқса юқори кўрсаткичлар кузатилди.
"Касалхоналарга ётқизилганларнинг аксарияти – коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлар (...). Агар биз барча зарур чораларга риоя қиладиган бўлсак, навбатдаги COVID-19 тўлқинидан қутилиб қолишимиз мумкин", - деб ҳисоблайди ЖССТ минтақадаги вакили, доктор Ахмад ал-Мадхари (Ahmed Al-Mandhari).
Коронавирус инфекциясининг тўртинчи тўлқини бошлангани ҳақида Европаниг бир неча мамлакати, жумладан, Финляндия, Франция ва Португалия ҳукумати маълум қилди. Коронавируснинг "делта"-штамми АҚШ да етакчилик қиляпти: мамлакатда вирус билан касаллланишнинг қарийб 52%и айнан шу вариант билан боғлиқ. Шу билан бир пайтда, "алфа" ва "гамма" штаммлари улуши мос равишда 29 ва 9 фоизни ташкил қилади.
Яқин Шарқ ва Африкада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди
Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, айниқса, коронавируснинг "делта"-штамми кучли тарқамоқда. Бу ҳақида Шарқий Ўрта ер денгизи бўйича ЖССТ сайтида айтилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар