close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги жанглар

28 июлга ўтар кечаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада отишма рўй берди, унинг натижасида камида уч нафар арман ҳалок бўлди. Жанг Арманистоннинг Гегаркуник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар тумани ўртасидаги чегарада бўлиб ўтди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг баёнот беришича, ҳужумни Арманистон қуролли кучлари бошлаган, улар «ўқотар қуроллар ва гранатометлардан Озарбайжон армиясининг позицияларини кучли ўққа тутган». Икки нафар озарбайжон ҳарбийси яраланди. Озарбайжон Арманистонни «давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича музокараларни бошлаш»га чақирди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги шунингдек, Россиянинг маҳаллий вақт бўйича тонгги соат 10 да (Москва вақти бўйича 9 да) Арманстон билан чегарада ўқ отишни тўхтатиш бўйича таклифини қабул қилганлигини маълум қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, шунга қарамай, Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутишда давом этган.
Арманистон эса, ўз навбатда, жангни Озарбайжон бошлаган деб даъво қиляпти.
Икки давлат чегарасидаги вазиятнинг навбатдаги кескинлашуви май ойида бошланганди, лекин ўшанда сўнгги отишма ўтган ойнинг ноябрида Қорабоғ уруши тугаганидан кейин энг ҳалокатлиси бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase