close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистонда имомларга экстремизм ҳақида спектакл намойиш этилди

Душанбе шаҳрида имомлар ўз оилалари билан биргаликда халқаро террорчи ташкилотлар таъсирига учраган тожикистонликлар ҳақида ҳикоя қиладиган «Гумрохон» («Гумроҳлар») спектакли намойиш этилди. Республика ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, анъаналар ва маросимларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим сўзларига ҳавола қилган ҳолда хабар беради "Ахбор".

Сценарий бўйича экстремистлардан бирининг онаси, унинг Сурияга сафари ҳақида билиб қолгач, уни ватан хоини сифатида лаънатлайди. Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Тожикистонда 4 мингга яқин масжид фаолият кўрсатмоқда. Имомлар давлат назорати остида ишлайди, уларни Дин ишлари бўйича Қўмита тайинлайди ва иш ҳақини ҳам давлат тўлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase