Умуман олганда, ташрифга тайёргарлик давом этмоқда», - Песковнинг шу сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости. Аввалроқ РФ ТИВ вазирининг муовини Михаил Богданов президент Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан Буэнос-Айрес шаҳрида ноябрь ойининг охирида бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашиши мумкин эканлигини айтганди. Богдановнинг сўзларига кўра, бу учрашув Путиннинг Саудия Арабистонига ташрифи олдидан тайёргарлик босқичи бўлиши мумкин. Саудия Арабистонининг Урдун элчиси Холид бин Турки Сауднинг хабар қилишича, ар-Риёд Путиннинг ташрифини кутмоқда.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд шу йилнинг июнь ойида Москвада учрашганди. Ўшанда икки давлат раҳбари ОПЕК+ битимини муддатсиз асосда узайтириш ҳақида биргаликда сўзга чиқишга келишиб олганди. Шунингдек, улар Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг россияликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган очилиш матчида иштирок этган эдилар.