Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюрмоқда
Ташриф доирасида пойтахт Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюради
Россия Федерал Йиғилиш Федерацияси Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилди. Матвиенконинг ташрифи жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Матвиенко Олий Мажлис Сенати раҳбари Танзила Норбоева билан учрашади.
Нетаньяху 27 февраль куни Москвага келади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 27 февраль куни Москвага келиш ниятида. Исроил ҳукумати раисининг девонхонаси маълум қилишича, айнан шу куни у Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш умидида. Эслатиб ўтамизки, дастлаб Нетаньяху Россия пойтахтига 21 февраль куни ташриф буюрмоқчи эди, бироқ «мамлакатдаги ички вазият туфайли» ташрифни бекор қилишга тўғри келганди.
Путиннинг Саудия Арабистонига кутилаётган ташрифи
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Саудия Арабистонига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик давом этмоқда, бироқ ташрифнинг айнан қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. «Ташриф муддати бўйича ҳозирча аниқлик йўқ, дипломатик каналлар бўйича аниқ бир тўхтамга келишимиз билан сизга хабар берамиз.