Бу ҳақида Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдурраҳмон ал-Таний Twitter да ёзди.
Вазирнинг хабар қилишича, молиявий ёрдам Қатар амири шайх Таммим бин Ҳамад ал-Санийнинг топшириғи бўйича ажратилади.
«Фаластиндаги биродарларимизни мустақил Фаластин давлатини тузиш орқали адолатли ва барқарор ҳал этишга эришишда қўллаб-қувватлаймиз», - дейилади Қатар дипломатияси раҳбари баёнотида.
Муҳаммад ал-Имодий бошчилигидаги Қатар ташқи ишлар вазирлигининг Ғазони тиклаш қўмитаси Ғазо халқига хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга оширишда ва йиллар давомидаги Исроил қамали оқибатларини юмшатишда муҳим роль ўйнайди.
Аввалроқ Миср Президенти Абдулфаттоҳ ал-Сиси ҳам Ғазони қайта тиклаш учун 500 млн доллар ёрдам ваъда қилган эди.
21 майга ўтар кечаси қамал қилинган Ғазо секторини назорат қилувчи Фаластин ҳаракати ХАМАС ва Исроил ўртасида "бир вақтда ва ўзаро ўт очишни тўхтатиш" тўғрисидаги битим кучга кирди. Келишувга Миср воситачилиги орқали эришилган.
Исроилнинг 10 майдан бери Ғазо секторига қилган зарбалари оқибатида 254 фаластинлик, жумладан 66 бола ва 39 аёл ҳалок бўлди. Исроил томонида 12 нафаргача одам ҳалок бўлган.
Дўха Ғазо секторини тиклаш учун $500 млн ажратади
Молиявий ёрдам Қатар амирининг топшириги бўйича ажратилади. Қатар Исроил армияси томонидан берилган зарбалар окибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклашга 500 млн доллар ажратади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди