"Мисрни ислом дунёсининг марказига ва аббосийлар халифалига пойтахтига айлантирган буюк султон Бейбарс даврига мансуб ушбу тарихий ёдгорлик яқин келажакда қайта тикланади ва Мисрнинг Ислом дунёсида ва Яқин Шарқдаги обрў-эътибори ва ўзига хос ролининг яна бир рамзига айланади", - Қозоғистоннинг Мисрдаги элчиси Арман Исагалиевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс". Қайд этилишича, масжидни қайта тиклашнинг умумий қиймати 12 миллион долларни ташкил қилади, Қозоғистон ҳукумати бу ишга $4,5 млн. ажратган. Лойиҳа 18 ойдан кейин якунланиши режалаштирилган.
Қозоғистон Қоҳирадаги масжидни қайта тиклайди
Қоҳирада ҳозирги Қозоғистон ҳудудида таваллуд топган деб айтиладиган султон Бейбарс масжидини қайта тиклаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Масжид катталиги бўйича Миср пойтахтида иккинчи ўринда туради ва Миср осори атиқалар вазири Халед ал-Ананий лойиҳанинг очилиш пайтида айтганидек, икки мамлакат ўртасидаги қалин икки томонлама муносабатларни англатади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар