16.10.2018 11:34
National Geographic: Ўзбекистон – гастрономик туризм учун энг яхши мамлакат
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
"National Geographic Russia" журнали Ўзбекистонни дунёда гастрономик туризм учун энг яхши йўналиш деб тан олди. "Фергана" сайтининг ёзишича, овоз бериш 22 июндан 12 октябргача бўлиб ўтган. Марказий Осиёда жойлашган республика учун овозларнинг 34 фоизи, Италия учун - 21 фоиз, Озарбайжон учун -15 фоиз овоз берилган.