close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мьянма афюн ишлаб чиқариш бўйича Афғонистонни ортда қолдириб, етакчига айланди

Мьянма афюн кўкнори етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади ва 2022 йилда Толибон гиёҳванд моддаларни етиштиришни тақиқлаган Афғонистондан етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълум қилди.

    -Мьянмада афюн етиштириладиган майдонлар йил давомида 18 фоизга ва 47 минг гектардан ошди, бу 2001 йилдан бери рекорд натижадир, — дейилади ташкилот баёнотида. - Шан, Чин ва Качин штатларида афюн экиладиган майдонлар кўпайди, ҳосилдорлик 16 фоизга ошиб, гектарига 22,9 килограммни ташкил қилди.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда кўкнори етиштириш ўсишда давом этади – чекка ҳудудлардаги фермерларни Мьянмада 2021 йил февралдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик уни етиштиришга ундамоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase