Ҳиндистон: мусулмонларга нисбатан зулмкорлар ва қотиллар озод қилинди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳукумати август ойида 2002 йилда Гужаратдаги мазҳаблараро тартибсизликлар пайтида мусулмон аёлни гуруҳ бўлиб зўрлаш ва унинг оила аъзоларини ўлдиришда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 11 эркакнинг озод этилишини маъқуллади.
Мусулмонларни қатл қилган жаллодлар Мьянмада ҳарбий тўнтариш уюштиришди
Мьянма ҳарбийлари тонгги рейдлар давомида Аунг Сан Су Чжи ва бошқа мансабдор ҳукумат амалдорларини ҳибсга олгач, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишди ва ҳарбий тўнтариш уюштиришди. Бу ҳукмрон партия ғолиб чиққан ноябрдаги сайловлар натижалари бўйича кесинлик кучайганидан бир неча кун ўтиб рўй берди.
Саудия Арабистони Жамол Хашукджи қотилларини афв этди
Душанба куни Саудия Арабистони суди журналист Жамол Хашукджи қотиллари учун чиқарилган бешта ўлим жазосини бекор қилди ва айбланувчиларнинг саккизтасини 7 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Қироллик оммавий ахборот воситалари.