close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳижоб ҳимоячиси бўлган машҳур муслима вафот этди

16 январь куни Туркияда машҳур жамоат арбоби ва мусулмон аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Зекийе Йағмурчу вафот этди. 1997 йил Туркияда рўй берган ҳарбий тўнтаришдан сўнг ўша пайтлар педагог бўлиб ишлаган  Зекийе, Туркиядаги бошқа кўплаб аёллар каби, ҳижобда юрганлиги сабабли ишдан бўшатиб юборилди ва у келгуси фаолиятини Туркияда мусулмон аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашга бағишлади. Орадан 14 йил ўтгач, унга ўз ишига қайтишга рухсат этилди.

Зекийе Йагмурчу саратонга чалинган бўлиб, умрининг сўнгги йилларини шу касалликка қарши кураш билан ўтказди.
Машҳур турк уламоси Али Эрбаш қуйидаги сўзлар билан ҳамдардлик билдирди: «Бу аёл бутун умрини мусулмон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ҳижобни очиқ кийиш имконияти учун курашишга сарфлади.  Мен Зекийе Йагмурчуга Аллоҳнинг раҳматини тилайман, унинг оиласи ва дўстларига самимий таъзия билдираман. Илоҳим бу муслима аёлга Жаннат насиб қилсин».

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase