Турк воизи, телебошловчи ва эволюция назариясиги инкор қиладиган таълимот муаллифи Аднан Октар кўплаб жиноятлар учун 1075 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ҳукм душанба куни Истанбул шаҳар ўта оғир жиноий ишлар бўйича суди томонидан қабул қилинди.
Октар Туркия ЖК турли моддалари бўйича бир қатор жиноятларда айбланди. Хусусан, у жинсий зўравонликда, жумладан, вояга етмаганларга қарши, шунингдек, одам ўғирлаш ва бошқа шахсларнинг эркинлигини чеклаш, хусусий маълумотларни ноқонуний тўплаш, солиқ қонунчилиги ва аксилтеррор қонунчилигини бузиш, айғоқчиликда айбланди. У билан бирга жиноий ишлар бўйича яна 236 киши ҳам суд қилиниб, уларнинг аксарияти «Октар жиноий ташкилоти» фаолиятидаги иштироки учун 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
У ва унинг 160 дан ортиқ тарафдорлари 2018 йил июлида жиноий гуруҳ ташкил қилишда, жинсий зўравонликда, вояга етмаганларни ўғирлашда, пулларни «ювиш»да, ҳарбий ва сиёсий айғоқчиликда айблаб, ҳибсга олинган.
Октар Дарвиннинг эволюция назариясини инкор қиладиган ва марксизм, коммунизм ва материалистик таълимот билан баҳслашадиган «ислом креационизми» фалсафасини 1980-йилларда ривожлантира бошлади. «Келиб чиқиш атласи» китобини ёзди, уни мамлакатда ва хорижда, жумладан, АҚШ да минглаб нусхада тарқатди. 1990-йилларда иккита ташкилот: «Илмий тадқиқотлар фонди» ва «Миллий қадриятларни ҳимоя қилиш фонд» га асос солди, уларнинг фаолияти қатор суд жараёнларида тергов предметига айланди.
Айрим маълумотларга кўра, Октар умуман олганда, Туркиянинг амалдаги ҳукумати сиёсатини қўллаб-қувватлайди, у ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг у пайдо бўлган илк йилларидан бошлаб тарафдори бўлиб келган. Сўнгги йилларда Октар Қуръон ҳақида ўз шарҳлари ва изоҳлари атрофида ўзига хос «культ» юзага келтириб, ўз телеканалида ўзининг қарашидаги ислом таълимотини тарғиб қилган. Лекин бу эфирлар очиқ-сочиқ кийинган қизлар пайдо бўлиши сабабли жамоатчиликнинг бир қисми томонидан танқид қилинди. Тарғиботчининг ўзи унинг фаолиятини танкид қиладиган веб-сайтлар, ташкилотлар ва хусусий шахслар устидан судга мингаб даъво аризалари билан мурожаат қилган.
Аднан Октар (Хорун Яҳё) минг йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
У жинсий зўравонлик, одам ўғирлаш ва бошқа шахсларнинг эркинлигини чеклаш, хусусий маълумотларни ноқонуний тўплаш, солиқ қонунчилиги ва аксилтеррор қонунчилигини бузиш, шунингдек айғоқчиликда айбланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси