АҚШнинг “TikTok” билан кураши давом этмоқда. АҚШнинг вакиллар палатасида “TikTok” учун овоз берилди. Ўтказилган овоз беришда Хитойнинг “ByteDance” ширкатига тегишли “TikTok” ижтимоий тармоқ платформасининг АҚШдаги эгалик ҳуқуқларини бошқа ширкатга сотмаган тақдирда ўлкада тақиқланиши ҳақида қарор қабул қилди.
Қонунга кўра, “ByteDance”нинг “TikTok”ни топшириши учун 6 ойдан 1 йилгача муҳлати бор. Қонунда АҚШ президенти Джо Байденнинг сотиш борасида силжиш қайд этилганлигини аниқлаган ҳолатда сотиш муддати яна 90 кунга узайтирилиши белгилаб қўйилган.
Вакиллар палатасидан ўтган қонун лойиҳаси Сенатдаги овоз беришдан сўнг Байденга имзо учун тақдим этилади.
Вакиллар палатаси ташқи алоқалар қўмитаси раиси Майкл Маккол овоз беришдан кейин берган интервьюсида “Бу қонун америкаликлар ва айниқса америкалик болаларни “TikTok” иловасидаги Хитой пропагандасининг ёмон таъсиридан сақлайди. Ушбу илова америкаликларнинг қўлидаги жосус дастуридир” деди.
“TikTok” тарафидан бу ҳафта бошида берилган баёнотда эса “170 миллион америкаликнинг сўз эркинлигини поймол қиладиган, 7 миллион тадбиркорликка зарар берадиган ва АҚШ иқтисодиётига йилда 24 миллиард доллар даромад келтирадиган платформани бекитадиган қонун лойиҳасини тиқиштириш учун муҳим ташқи ва инсоний ёрдам қалқонидан фойдаланиш ақлга тўғри келмайди” деганди.
АҚШ президенти Байден эса ўтган ойдаги интервьюсида “Агар қонунни ўтказа олсалар, мен уни имзолайман” деб айтганди.
АҚШ “TikTok”ни тақиқлади
АҚШнинг “TikTok” билан кураши давом этмоқда. АҚШнинг вакиллар палатасида “TikTok” учун овоз берилди. Ўтказилган овоз беришда Хитойнинг “ByteDance” ширкатига тегишли “TikTok” ижтимоий тармоқ платформасининг АҚШдаги эгалик ҳуқуқларини бошқа ширкатга сотмаган тақдирда ўлкада тақиқланиши ҳақида қарор қабул қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш