АҚШ “TikTok”ни тақиқлади
АҚШнинг “TikTok” билан кураши давом этмоқда. АҚШнинг вакиллар палатасида “TikTok” учун овоз берилди. Ўтказилган овоз беришда Хитойнинг “ByteDance” ширкатига тегишли “TikTok” ижтимоий тармоқ платформасининг АҚШдаги эгалик ҳуқуқларини бошқа ширкатга сотмаган тақдирда ўлкада тақиқланиши ҳақида қарор қабул қилди.
БАА Бош вазири, Дубай ҳукумдори TikTok да рўйхатдан ўтди
Жаноби олийлари шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум, БАА бош вазири, вице-президент, ва Дубай ҳукмдори, Хитойда ишлаб чиқилган TikTok ёшлар учун ижтимоий тармоқда ўзига расмий профил очди. TikTok ҳозирги пайтда дунёда энг тез ўсаётган онлайн-платформа ҳисобланади – ундан фойдаланувчилар сони 800 млн кишидан ошди.
АҚШ ҳукумати TikTok тақиқланишини кечиктиришни узайтирмаслигини маълум килди
АҚШ ҳукумати агарда ByteDance унинг америка сегментини сотмайдиган бўлса, TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини узайтириш ниятида эмас, дея хабар беради Рейтер агентлиги ўз манбаларига таяниб. Ўтган ҳафтада АҚШ халқаро инвестициялар бўйича қўмитаси TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини 4 декабргача узайтирганди.
Трамп TikTok ва WeChat ишини тақиқлайдиган фармонни имзолади
АҚШ Президенти Дональд Трамп агарда улар америка компанияларига сотилмаса, 45 кун ичида АҚШда TikTok ва WeChat тақиқланиши ҳақида фармон имзолади. Фармон Хитойнинг TikTok машҳур ижтимоий тармоғининг эгаси - ByteDance компанияси билан ҳар қандай битимларни тақиқлайди. Худди шундай чоралар WeChat эгаси бўлган Хитойнинг Tencent технология компаниясига нисбатан ҳам қабул қилинади.