close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонлар исталган вақтда азон айтишлари мумкин бўлган АҚШдаги биринчи шаҳар номи эълон қилинди

Шаҳар кенгаши қарорига кўра, масжидларда эрта тонг ва кечгача азонларни оммавий равишда эфирга узатишга рухсат берилади. Миннеаполис куннинг исталган вақтида овоз кучайтиргичлар орқали мусулмон азонларини эшиттирган АҚШдаги биринчи шаҳар бўлди. Бу ҳақида Minneapolis Star Tribune хабар қилади.

Маълумки, мусулмонлар азони йил давомида ҳар куни беш марта янграйди.
Миннеаполис шаҳар кенгаши пайшанба куни бир овоздан азонга чақирувларни эшиттиришга рухсат бериш учун шаҳарнинг шовқин ҳақида қоидаларига ўзгартиришлар киритадиган қонунни қабул қилди. Ҳозирда кодекс шовқин чекловлари туфайли эрталаб ва кечқурун буни тақиқлайди.
Миннеаполисда 1990-йиллардан бери Шарқий Африкадан кўчиб келган мусулмонлар кўп. Шаҳарда кўплаб масжидлар мавжуд бўлиб, кенгашнинг 13 аъзосидан 3 нафари мусулмонлардир.
Шаҳар мэри Жейкоб Фрей келгуси ҳафта қонунни имзолаши кутилмоқда.
Шаҳарда Рамазон ойида ташқарида айтиладиган азонни кунига беш мартагача ошириш учун уч йил аввал маҳаллий масжидлар билан ҳамкорлик бошланган, дейилади хабарда. Намозларни тонгда, пешин вақтида, куннинг ярмида ва қуёш ботганда ўқиш керак. Миннесотада ёзда қуёш эрталаб соат 5:00 да чиқади ва 21:00 да ботади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase