Унинг сўзларига кўра, республиканинг кўплаб аҳолиси ўз она тилини билмайди, унга эҳтиёж сезмайди. Шу муносабат билан у расмий тил мақомини фақат қирғиз тили учун сақлашни таклиф қилади, дея хабар бермоқда 24.kg. «Уни яратиш керак (эҳтиёжни – таҳр. изоҳи). Шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганиб, гапира бошлайди», - деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Қирғизистон Конституциясида Давлат тили мақоми қирғиз ва рус тилларига берилган. Келаси йилнинг 10 январ куни Республика Конституцияга республикани президентлик бошқарув шаклига қайтарадиган ўзгартишлар бўйича референдум ўтказади. Президент сайловлари ҳам айни кунга белгиланган.
Қирғизистонда рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилиш истагига изоҳ берилди
Конституциявий ислоҳот лойиҳасини маромига етказиш устида иш олиб бораётган Қирғизистон конституциявий конференсияси рус тилининг расмий мақомини олиб ташлашга чақирди. Йиғин аъзоси Садирдин Торалиев ўз ташаббусини қирғиз ёшлари орасида миллий тилни асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасида ғамхўрлик билан изоҳлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар