«Бионанотехнологиялар» тадқиқот лабораториясида иш олиб бораётган Қозон федерал университети олимлари ушбу муҳим вазифани ҳал этишда жиддий ютуқларга эришди, дея хабар бермоқда «Бизнес Online».
Тажрибанинг моҳияти шундан иборат эдики, биринчи бўлиб турли бактериялар билан озиқланувчи юмалоқ қуртлар денгиз бактериялари нефтни еб, мой кислоталарига парчалаши мумкин бўлган денгиз бактериялари билан боқилди. Кузатишлардан сўнг нематодалар организмида салбий ўзгаришлар аниқланмаган. Кейин ичак микрофлорасида бу бактерияларни ўз ичига олган қуртлар углеводородлар билан озиқланган. Шундай қилиб, бошқа озиқ-овқат бўлмаса, юмалоқ қуртлар углеводородларни ейишга киришади.
ҚФУ лаборант-тадқиқотчиси Сарбиназ Шайхулова изоҳ беради:
«Агар улар бошқа ҳеч нарса билан боқилмаса, масалан, бошқа бактериялар қўшимаса, қуртлар айнан нефт углеводородларини ейишни бошлайди». Юмалоқ қуртлар ичакларида нефт диаметри 5 микрометр бўлган томчларга парчаланади ва улар бактериялар томонидан йўқ қилинади.
«Синергетика самараси юзага келади: нематодлар бу бактериялар нефт тўкилган жойларга етиб боришига хизмат қилади, бактериялар эса, ўз навбатида, нефтни парчалайди. Бу нематодларни қайсидир маънода автобуслар билан қиёслаш мумкин. Албатта, нефт билан ифлоасланган жойларни тозалаш учун бу тадқиқотни ярим саноат ёки саноат миқёсига олиб чиқишни истаган бўлардик», – дейди Сарбиназ Шайхулова.
Ҳижобли қиз муҳим илмий кашфиёт ҳақида гапириб берди
Тупроқ ва сув ҳавзаларининг нефт билан ифлосланиши ҳозирги кунда долзарб муаммо ҳисобланади. Хусусан, 2019 йилда Росприроднадзор мамлакатда нефт тўкилиши билан боғлиқ 819 та ҳолатни қайд этди. Бу фавқулодда вазиятлар атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Шунинг учун олимлар муаммони ҳал қилиш йўлларини излашмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси