20 май куни Гаагадаги Халқаро суд раиси Карим Хон суд ҳайъатини Нетаняҳу ва «Исроил» мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш ордерини чиқаришга чақирди.
Шундан сўнг, Карим Хон журналистларга унинг Исроил сиёсатчиларига нисбатан қонуний жараёнларни тўхтатишга мажбур қилаётган таҳдидлар ва босимларга дуч келаётганини тан олди. Бу таҳдидлар ҳатто унинг ва оила аъзоларига қарши таҳдидларгача етиб борди.
Шунга қарамай, бир неча ой ўтгач, Карим Хон яна Нетаняҳуни ҳибсга олишга чақириб, ордер чиқаришдаги кечикиш жабрланувчиларга нисбатан адолатсизлик эканини таъкидлади.
Бир ой олдин эса, ОАВда Халқаро суд раиси Карим Хон суднинг бир бўлими ходимига нисбатан жинсий тазйиқ кўрсатганликда гумон қилиниши ҳақидаги миш-мишлар тарқала бошлади.
2 ноябрь куни АҚШ сенаторларидан иборат бир гуруҳ Карим Хонга нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди. Бугун эса, Халқаро суд мустақил комиссияси мазкур текширувни бошлаганини эълон қилди.
Рим статутини имзолаган давлатлар аъзоларига тарқатилган ҳужжатда, текширув давомида Карим Хонни лавозимидан четлатиш сўралмоқда...
Карим Хонга туҳмат қилишмоқчи...
20 май куни Гаагадаги Халқаро суд раиси Карим Хон суд ҳайъатини Нетаняҳу ва «Исроил» мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш ордерини чиқаришга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар