Дени Эскиев ота-онаси билан автомобилда кетаётган пайт уйлардан бирининг томида олов ёнаётганини кўриб қолди. У дарҳол автомобилни тўхтатишни сўради ва ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимига қўнғироқ қилди. Бундан ташқари, бола уйга югуриб кириб, навбатма-навбат ҳар бир хонадон эшигини тақиаллата бошлади. Шу тариқа болакай олтита оилани уларнинг томи ёнаётган ҳақида огоҳлантирди. Етиб келган ўт ўчирувчилар бинонинг юқори қаватларига ўтишга улгурган оловни ўчирдилар.
Дени Эскиевнинг ўзини қандай қаҳрамонона тутгани барчани ҳайратга солди. Ахир, биринчи бўлиб у зудлик билан фавқулодда вазият ҳақида тегишли органга хабар қилди ва кейин барча хонадонларни огоҳлантириб чиқди. Чечен боласининг жасоратли хатти-ҳаракатлари туфайли уйда бўлган 10 киши қутқарилди. Засниц мэри Марио Хорн ёш қаҳрамонга шахсан миннатдорчилик билдирди, уни жасорати ва топқирлиги учун мукофотлаш ниятида.
Германияда ўсмир мусулмон 10 кишини ёнғинда қутқариб қолди
Келиб чиқиши Чеченистонлик бўлган 14 ёшли Дени Эскиев Германиянинг Засниц шаҳрида топкирлик ва жасорат намойиш этади. У кўп қаватли уйнинг томида олов кўргач, ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимига қўнғироқ қилди ва шу уйда яшовчи барчани огоҳлантирди. Шаҳар мэри ёш қаҳрамонни тақдирлаш ниятида, хабар қилади ИА dosh.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми