close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳаммад Салоҳнинг рафиқаси унинг ўрнига нуфузли футбол мукофотини қабул қилди

Дунёнинг энг машҳур мусулмон футболчиларидан бири, мисрлик Муҳаммад Салоҳ ўзининг соддалиги ва маънавий фазилатлари билан жамоатчиликни яна бир бор ҳайратга солди. Тармоқда афсонавий спортчининг Golden Foot 2021 мукофотини олиши кўрсатилган видео тарқалди.

Тақдирлаш маросимига у рафиқаси Мэгги Садик билан бирга ташриф буюрди. Унинг мукофотни қабул қилиш вақти келгач, Муҳаммад рафиқасини ўрнидан туриш ва унинг ўрнига саҳнага чиқишни сўради. Ҳижоли ва камтарона либосдаги муслима подиумга кўтарилди ва унга «Golden Foot» топширилди.
Салоҳ ўша пайтда томошабинлар залида эди.  Машҳур спортчининг ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг овоза бўлди ва ижобий реакцияга эга бўлди. Кўпчилик Салаҳни хотинига нисбатан ҳурматли муносабати учун мақтади.
Golden Foot – ҳар йили 28 ёшдан ошган футболчилар оладиган мукофот. У мукофот бир футолчига икки марта берилмайди. Яъни у ўйинчи ушбу мукофотни иккинчи марта қўлга кирита олмаслигини англатади. Мукофот алоҳида тарзда ва жамоа таркибида футболга сезиларли ҳисса қўшган ўйинчилар учун мулжалланган. «Ливерпул»нинг 11-рақамли ўйинчиси ушбу мукофотни  қўлга киритган биринчи араб футболчисидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase