close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мисрда 8 кунлик намойишларда юзлаб одамлар қўлга олинди

Мисрнинг 14 вилоятида президент истеъфоси талаб қилинган 160 дан ортиқ ҳаракатлар ташкил этилди. Мисрда ҳукуматга қарши намойишлар пайтида саккиз кун ичида юздан ортиқ намойишчи қўлга олинган. Бу ҳақда Араб фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамияти ҳисоботида айтилади.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълумотларига кўра, 20 ва 27 сентябр кунлари оралиғида мамлакатнинг 14 вилоятида, асосан Миср жанубида амалдаги Президент Сисийнинг истеъфоси талаб қилинган 164 та ҳаракат ташкил этилган.
Миср хавфсизлик кучлари 68 нафар вояга етмаганларни қўлга олди, орадан кўп ўтмай улар озод этилди. Яна 150 намойишчи ҳибсга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Қўлга олинганлар "терроризмга алоқадорлик", "ёлғон маълумот тарқатиш", "ижтимоий тармоқларни суиистеъмол қилиш", "норозилик намойишлари ва провокацияларга молиявий кўмак кўрсатиш"да айбланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Миср ҳукуматини тинч намойишлар ҳуқуқини ҳурмат қилишга, ҳибсга олинганларни озод қилишга ва Сиси режими мухолифларига нисбатан ортиқча куч ишлатишдан тийилишга чақирди.
Миср ҳукумати ҳукуматга қарши намойишлар пайтида ҳибсга олинганлар ҳақида изоҳ бермади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase